2017 йилда Ўзбекистонда Судьялар олий кенгаши томонидан судьяларга нисбатан 54 та интизомий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Уларни муҳокама этиш натижаларига кўра 28 нафар судьяга ҳайфсан берилди, 16 нафар судьяга нисбатан жарима чораси қўлланилди. 8 та интизомий иш тугатилган, 2 нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласини ҳал қилиш учун иш материалларини ваколатли органга юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.
Қўзғатилган интизомий ишларнинг 20 таси фуқаролик ишлари бўйича, 24 таси жиноят ишлари бўйича, 5 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий судларнинг судьяларига тўғри келади. Шулардан 42 таси биринчи марта 5 йил муддатга тайинланган судьяларга, 9 тасининг судьялик стажи навбатдаги 10 йил муддатга, 3 тасининг судьялик стажи эса судьялик лавозимининг муддатсиз даврига тўғри келадиган судьяларга тегишлидир.
Таҳлилларга кўра, интизомий ишларнинг аксарият қисми жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига (12 та), фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти (6 та), Сурхондарё (5 та) вилоят судларига оиддир.
Мазкур интизомий ишларнинг 41 таси Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан қўзғатилган бўлса, қолган 1 таси судлар томонидан чиқарилган хусусий ажрим натижаси бўйича, 12 таси жойлардаги малака ҳайъатлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...