
Тошкент шаҳридаги кузатув камералари ёрдамида жами содир этилган жиноятларнинг 30 фоизи фош этилмоқда. Шу боис, кузатув камераларини ўрнатиш ишлари давом эттирилади. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев 10 март куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда шу ҳақда маълум қилди.
“Жиноят-қидирув йўналиши бўйича 787 та содир этилган жиноятнинг 706 та очилган бўлса, шундан 216 та жиноят видеокамералар воситасида фош этилган. Бу 30 фоизни ташкил этади. Тошкент шаҳрида бугунги кунда 140 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган. Бу йўналишдаги ишлар ҳали давом этмоқда. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, бунинг фойдаси катта, дейиш мумкин. Биргина Москва шаҳрида 200 мингдан ортиқ камералар ўрнатилган. У ердаги жиноятларнинг 70 фоизи видеокузатув камералари воситасида фош этилган. Шунга биноан, Тошкент шаҳрида ҳам камералар ўрнатилиши давом эттирилади”, - деди Рустам Жўраев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар