Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Туркиянинг Tayga grup компанияси билан Туркияда ишлаш Ўзбекистон фуқароларини танлов асосида қабул қилиш бўйича шартнома имзолади, дея хабар қилди агентлик матбуот хизмати.
Tayga grup 2006 йилдан буён Анталияда фаолият кўрсатиб, Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денизли ва Газиантеп шаҳарларида туризм хизматларини кўрсатади, хорижликларга ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ва талабалар амалиётларини ташкил этишда кўмаклашади.
Ўзбекистон фуқаролари учун Tayga grup хона тозаловчи, идиш-товоқ ювувчи, меҳмонхона ҳудудини тозаловчи, аниматорлар, қабул бўлими хизматчиси, сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича хизматчи (официантлар, барменлар ва уларнинг ёрдамчилари), меҳмонлар билан ишлаш бўлими хизматчиси (швейцар) ҳамда ошхона ишчилари (ошпаз ва унинг ёрдамчиси) вазифаларига бўш иш ўринларини эълон қилди.
Кунига саккиз соат, ҳафтасига беш иш куни учун 1604 турк лираси (430 доллар) ҳақ тўланади. Номзодлар 18−45 ёш бўлиши, энг камида ўрта-махсус маълумотли ва рус тилида эркин суҳбатлаша олиши (турк, инглиз тилларини билиш мақсадга мувофиқ) лозим. Транспорт харажатлари, яшаш, овқатланиш ва ўқитиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Қизиқиш билдирган фуқаролар 14−17 март кунлари ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига танловда қатнашиш учун келишлари лозим.
Турк компанияси ваколатли вакили Меҳмет Явуз Калканнинг маълум қилишича, Туркия меҳмонхона бизнеси соҳасида рус тилини ва имкон даражасида инглиз тилини билган кадрларга эҳтиёж сезмоқда. Меҳмонхона бизнеси соҳасида ишлар мавсумий характерга эга бўлса ҳам, меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимовнинг таъкидлашича, агентлик меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтирмоқда. Аввал фуқароларни ташкилий танлаб олиш Корея Республикаси, Россия, Япония ва Польша билан йўлга қўйилган эди. Ҳозирда БАА билан ҳамкорлик бошланмоқда. Агентлик Германия, Қозоғистон ва Уммон билан ҳам ҳамкорликни ўрнатиш бўйича ишларни олиб бормоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди