Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 март куни «Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида берилган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилади.
Эндиликда қарздор-жисмоний шахслар ва уларнинг мол-мулклари, шунингдек, олиб берилиши лозим бўлган болани қидиришда Бюро ва давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш; давлат ижрочиларининг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари, билдиришномалари ва бошқа хабарномаларини, шунингдек, уларга жавобларни тегишли давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотларига электрон ҳужжат кўринишида юбориш (қабул қилиш); суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чоралари ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қўлланилади.
Шунингдек, ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги ёки маълумотлар базаларидаги такомиллаштиришлар ёхуд электрон ҳамкорлик тўғрисидаги технологик йўриқноманинг ўзгаришига олиб келаётган ҳар қандай ўзгартириш Бюро билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва Ягона электрон ҳамкорлик тизимига интеграция қилинади.
5. Бюро Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар:
— ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар ва технологик йўриқномалар тузилишини;
— ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилишни инобатга олган ҳолда Ягона электрон ҳамкорлик тизими ишга туширилишини таъминлайди.
Ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш бўйича ишлар, шу жумладан, дастурий таъминотни яратиш, ўз ходимларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш Бюро ва ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин