Бизнесни бошлаш учун маблағингиз йўқми?
Бундай ҳолларда сиз микрокредит олиш учун банкка мурожаат қилинг.
Микрокредитлар муайян меҳнат тури билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига имтиёзли шартлар асосида берилади.
Микрокредит миқдори — энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача.
Муддати — 3 йилгача.
Фоизи — йиллик 7 фоиз.
Қандай ҳужжатлар топширилиши керак?
Микрокредит олиш учун:
1. тегишли мақсад бўйича микрокредит олиш учун сўралган ариза;
2. Секторларнинг тегишли раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла раисининг муайян меҳнат тури билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномаси;
3. Шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги ҳақида ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
4. Микрокредитнинг қайтарилишини таъминлаш учун мол-мулк гарови, учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси тақдим этилади.
Мол-мулк, кафил бўладиган шахс йўқ ёки суғурта полисини тўлашга имконият бўлмаганда таъминотсиз кредит олиш мумкинми?
Банкларда қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқи мавжуд.
Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?
Ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, банк кредит қўмитаси томонидан ушбу ариза бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги лозим.
Пул қандай шаклда берилади?
Микрокредит пул кўчириш йўли билан берилади. Микрокредитлашнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи нақд пулда берилиши мумкин.
Бобур Каримов,
Адлия вазирлиги масъул ходими
Адлия вазирлиги масъул ходими
Манба: Xabar.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин