11:42 / 15.03.2018
4 336

ХПК: "Дабдабали тўйларга қарши жадидлар ҳам курашган эди"

ХПК: "Дабдабали тўйларга қарши жадидлар ҳам курашган эди"
Фото: Халқаро Пресс клуб
Халқаро Пресс клубнинг 14 март куни ташкил этилган сессияси “Маслаҳатли тўй тарқамас ёхуд таназзулга олиб бораётган ҳою ҳавас” мавзусида бўлиб ўтди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган сессияда даставвал тарихга қайтилди ҳамда жадидлар ҳаракати даврида ҳам айни масала зиёлиларнинг эътиборини тортиб келган оғриқли мавзулардан бири бўлгани айтилди, деб ёзади Кун нашри.

“Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бизнинг миллий зиёлиларимиз, жадидларимиз тўй-маросимлар ҳақидаги фикрларини газеталар орқали халққа етказишга ҳаракат қилишган. Масалан Адбулҳамид Чўлпон айни шу жараёнларни “Доктор Муҳаммаддиёр” асарида ажойиб тасвирлаган. Унда 20-аср бошларида биздаги тўй манзараларини акс эттиришга эътибор берилган.

Фото: Халқаро Пресс клуб
Хусусан, доктор Муҳаммаддиёр эрталаб станцияга келиб, жуда ҳам изтиробли жараёнларга гувоҳ бўлди:Бир мусулмон хуржунини йўқотган. Бошқаси бир-бири билан урушиб, бурнини қонатган. Яна бири чиптани бошқа станцияга олиб қўйган. Бир мусулмонни поезд маъмурлари урушган. Шу ҳолатлардан хафа бўлган, даҳшатга тушган Муҳаммаддиёр перронга қараб келар экан, юқоридаги ҳолатлар сабабчисини кўради. Кавказдан келган бир фуқаро дўкон очиб олиб, бой бўлиб, 2 фарзандини ҳукумат мактабларида ўқитаяпти.

Бизнинг мусулмонлар эса, топган-тутган пулларини тўйларига, маросимларига ишлатаётганини изтироб билан айтиб келганига қарамай, 21-асрда ҳам барча шу иллатни муҳокама қилмоқда”, - деди тарихчи олим Бахтиёр Ҳасанов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ХПК: "Дабдабали тўйларга қарши жадидлар ҳам курашган эди"