
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
«Хабар» нашри берган маълумотга кўра, Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари бугун Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар