19:05 / 15.03.2018
7 857

«Ота кўрди», «қуда чақирди», «пул қистириш», «Love story» каби ҳолатлар тақиқланмоқда

«Ота кўрди», «қуда чақирди», «пул қистириш», «Love story» каби ҳолатлар тақиқланмоқда
Фото: «Olx.uz»
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу қарор билан тасдиқланадиган «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра, оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар қуйидагича:

— тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

— тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади.

— дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно.

Шунингдек, оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт:

— никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш;

— оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши;

— миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик;

— маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш.

Энг муҳими, оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади. Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни «танишув», «сеп ёйди», «қуда таниш», «ота кўрди», «ота келди», «чарлари», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «куёв навкари», «келин навкари», «келин салом», «тоғора юбориш» ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, «пул қистириш», «пул сочиш», одобсиз шоулар, «севги тарихи» («Love story») каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳаси ўзгариши, рад этилиши ёки тасдиқланиши мумкин.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ота кўрди», «қуда чақирди», «пул қистириш», «Love story» каби ҳолатлар тақиқланмоқда