22:01 / 15.03.2018
4 380

Туркия Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш марказларини очади

Туркия Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш марказларини очади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) вице-президенти Сурайё Ер ва агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Иҳсан Чағлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ТИКА томонидан Ўзбекистон Республикасида талаб юқори бўлган соҳалар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш тизимини йўлга қўйиш юзасидан таклифлар берилди. Жумладан, ТИКА раҳбарияти Фарғона водийсида ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, касб-ҳунарга ўқитиш марказларини очиш, айниқса, талаб юқори бўлган тикувчилик, автомобилсозлик, машинасозлик, пайвандлаш ва бошқа шу каби йўналишларда касб-ҳунарга ўқитиш тизимини яратишга эътибор қаратди.

Касб-ҳунар ўргатишда Туркия Республикасидан малакали кадрларни жалб қилиб, таълим сифатини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган малакали касб эгалари меҳнат фаолиятини бошлашида керакли жиҳоз ва анжомлар билан таъминлаб берилиши алоҳида таъкидланди.

Ушбу тизим аввало Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ишга туширилиши ва кейинчалик республикамизнинг қолган вилоятларида ҳам худди шундай марказлар очилиши режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркия Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш марказларини очади