Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полиси нархини икки бараварга тушириш режалаштирилмоқда.
Бугунги кунда бундай суғурта полиси нархи 400 минг сўмдан ортиқроқдир. Ўзгаришларга асосан, яқин вақт ичида бу нархни 200 минг сўмгача этиб белгилаш режалаштирилмоқда.
"Бундан ташқари, яна бир янгилик – ранглари билан фарқ қилиб турувчи икки хил суғурта бланкини жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирда суғуртанинг барча турлари учун ягона универсал бланкдан фойдаланилади, эндиликда чекловларсиз алоҳида суғурта бланкини ажратиш режалаштирилмоқда", — деди Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси директори Латиф Зокиров.
Унинг сўзларига кўра, бу суғурта полисининг нотўғри қўлланилиши, турли кўринишдаги товламачиликларнинг олдини олади ҳамда уни олиш жараёнини шаффоф ва осонлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги қонун 2008 йил апрелда қабул қилинган. Унда транспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келганда транспорт эгаси унга эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шартлиги кўрсатилган. Мажбурий суғурта шартномаси бир йил муддатга тузилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин