
У генерал Шуҳрат Тошпўлатов бўлиб, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари ва Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси раҳбари сифатида фаолият юритган. Республика ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, генералнинг иши бўйича ёпиқ мажлис шу йил 26 февралида бўлиб ўтган. У айнан феврал ойида мамлакат ҳарбий прокуратураси талабига биноан қўлга олинганди.
Тошпўлатов ҳам Давлат хавфсизлик хизмати раисининг собиқ биринчи ўринбосари генерал Шуҳрат Ғуломовга нисбатан қўзғатилган жиноий ишга алоқадорликда гумон қилинган. Айни пайтда Тошпўлатовга жиноят мажмуасининг қайси моддаси бўйича айб қўйилгани маълум эмас.
Шуниси маълумки, шахсан президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 июлдаги фармонига кўра Шуҳрат Тошпўлатов юқорида кўрсатиб ўтилган лавозимларга тайинланган. Ўзбекистон бош прокуратураси вакилларидан бирининг айтишича, у 2018 йил январида эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 19 январида Сурхондарё фаоллари билан бўлган учрашувда хавфсизлик хизмати раҳбарининг уч нафар ўринбосари ишдан олинганини маълум қилган ва Шуҳрат Тошпўлатов ҳақида ҳам тўхталиб ўтганди. Президент шу нарсани таъкидлагандики, Сурхондарё вилоятида фаолият юритган махсус хизмат ташкилоти офицерларининг бошбошдоқликка йўл қўйиши, мамлакат қонунларини қўпол равишда бузганликлари сабабли кўплаб кўзга кўринган тадбиркорлар мамлакатдан қочишга мажбур бўлган.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг