Тез кунларда Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида аҳоли яшаш шароитлари яхшиланиши учун ҳукумат қарори қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилган йиғилиш вақтида маълум қилди.
«Баландпарвоз гаплар ҳеч кимга ёқмайди. Самарқандда иккита иморат қуриш фикри менга ёқмади. Унақада Қўшработда ёки Нурободда уйининг томидан чакки ўтиб турган, суви бўлмаган, гази бўлмаган одамлар биздан рози бўлмайди.
Одамлар шунча йил кутиб ўтирди, қишлоғимга свет келаркан, сув келаркан, газ келаркан, йўл келаркан, мактаб иситиларкан, ўқитувчига маош бериларкан деб, бўлмадику?
Дўстликда, Жомда «Обод қишлоқ» лойиҳасини бошладик. Келгуси ҳафтада катта қарор чиқади «Обод қишлоқ» бўйича. Ҳар бир туманда ҳар йили Жомдагидек 2тадан шундай қишлоқ қиламиз.
10 миллиард кетса, ярмини давлат тўлайди, 5 миллиарди маҳаллий бюджетдан тўланади. Ҳоким кафолат берса, иш бошланади. Ҳоким бефарқ бўлмасдан, шу чора-тадбирни кўриши керак. Агар ҳоким қўл қўймаса, уни ишдан оламан. Бундай ҳоким одамларнинг дардини билмаган ҳоким, одамларнинг энг оғир шароитларда яшаганини сезмаган бўлади.
Ҳар йили ҳар туманда иккитадан қишлоқ қилсак, 4-5 йил ичида вазият анча яхшиланади. Шундай қилмасак бўлмайди, фақат Самарқандни чиройли қилиб қўйиш етмайди. Бошқа жойларда ҳам Ўзбекистон фуқаролари яшайди.
Қарор чиқади. Жуда катта пул берамиз, кичкина пул эмас, миллиард-миллиард пул берамиз. Балки, триллионгаям боради. Лекин бир томони бор, ярмини ҳокимлик кўтариши керак, қадрига етиши учун.
Йўлиниям, светиниям, мактабиниям, касалхонасиниям қилиш керак. Бошқа йўли йўқ. Қилолмаган ишдан кетади», дея президент сўзларини келтиради «Kun.uz».
Ўтган ой охирида «Обод қишлоқ» дастури доирасида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари бошланганди. Март ойида эса Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги «Жом» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маҳаллаларни обод масканга айлантириш бўйича лойиҳалар бўйича иш бошланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин