date

Қозоғистон президенти Самарқандга келмоқда

Қозоғистон президенти Самарқандга келмоқда
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюради.

Шавкат Мирзиёев 15 март куни Остонага ташрифи вақтида мезбон давлат раҳбарини Ўзбекистонга таклиф этганди.

«Kun.uz» хабар беришича, 21 март куни қўшни давлат раҳбари Самарқандга келади ва президентлар Наврўз байрамини қадимий шаҳарда ўтказишади.

Айни вақтда шаҳарда ташрифга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон президенти Самарқандга келмоқда