20:20 / 20.03.2018
9 145

Шавкат Мирзиёев: "Уйимда 110 та товуғим бор, ҳар куни 50 та тухум келади" (видео)

Шавкат Мирзиёев: "Уйимда 110 та товуғим бор, ҳар куни 50 та тухум келади" (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17—18 март кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф давомида Давлат раҳбари иштихонлик деҳқон Тошқувват Ражабов хонадонида меҳмон бўлди.

Президент матбуот хизмати иштихонлик деҳқон хонадонида бўлган мулоқотдан аввал кўрсатилмаган лавҳаларни интернетга чиқарди. Унда киши ким бўлишидан қатъи назар — бош вазирми ё Президент — ҳар куни меҳнат қилиши зарурлигини таъкидлаганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Бош вазир бўлган вақтимда ҳам айтганман, ҳозир ҳам уйда 110 та товуғим бор. Ҳар куни 50 та тухум келади. Ҳар куни! Қишин-ёзин!

Бозор куни болаларим билан бирга қарайман, тозалайман. Тамом. Қишлоққа тухум юбораман, қишлоқдан қатиқ билан гўшт келади. Мана, бирор жойим чиққани йўқ.

Бош вазир бўлсанг шохинг йўқ-ку, Президент бўлганинг билан ҳам шохинг чиқмайди. Одам ҳар куни меҳнат қилиши керак!

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Уйимда 110 та товуғим бор, ҳар куни 50 та тухум келади" (видео)