
Фото: «President.uz»
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Иштихон тумани Хина қишлоғида яшовчи Тошқувват Ражабов хонадонида бўлган эди.
Етмиш ёшдан ошган Тошқувват отанинг томорқасини кўрган одамнинг ҳаваси келади. Ҳамма жой саранжом-саришта. Мевали дарахтлар, мева-сабзавотлар экилган. Мўъжазгина иссиқхона ташкил этилган.
— Бир гапни ҳар доим айтаман: ҳеч ким четдан келиб бизга бир нарса қилиб бермайди, — деди Шавкат Мирзиёев. — Боқимандалик, бефарқлик энг ёмон иллатлар. Дунёда ҳаракатсиз бой бўлган давлат ҳам, хонадон ҳам йўқ-ку! Биз ҳам фаровонликка фақат ўз меҳнатимиз, ўз ҳаракатимиз билан эришишимиз мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар