"Насриддин Афанди" образи сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда

"Насриддин Афанди" образи сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда
Бухоронинг қадимий қисмидаги Туризм павильонида бир оёқда ўтирган "Насриддин Афанди" образи пайдо бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари хабарига асосан KUN.UZ маълум қилмоқда.
"Насриддин Афанди" образи сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

"Насриддин Афанди" образи сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Бундан аввал, шаҳарда муаллақ ҳолатдаги алломалар ва мунажжимларнинг пайдо бўлгани ҳақида хабарлар берилган эди.
"Насриддин Афанди" образи сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Таъкидлаш жоизки, муаллақ алломалар ва Насриддин Афанди образлари маҳаллий аҳоли ва чет эллик сайёҳларнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Зеро айни дамда Ўзбекистонда Наврўз байрами нишонланиб, юртимизнинг барча шаҳарларида кўплаб хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.

Меҳмонлар Бухоро шаҳридаги “Моҳи Хосса” саройи, “Сомонийлар” мақбараси, “Чашмаю-аюб”, “Пойи Калон”, “Лаби ҳовуз” мажмуалари, “Арк” қўрғони, савдо тоқлари ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойлар билан танишишмоқда. Ўлкамизда байрам тантаналари давом этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар