Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди «Ўзбекистон ислом ҳаракати» террорчилик ташкилотининг аъзоси, 1977 йилда туғилган Амирсаид Баҳодировга 18 йил қамоқ жазосини тайинлади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Daryo.uz» хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи 1990 йилларнинг бошида диний ақидапарастлар таъсирига тушиб қолган. 1998 йилда у Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, «Ўзбекистон ислом ҳаракати» террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилган. Амирсаид Баҳодиров у ерда жанговар машғулотлар ва ҳаракатларда иштирок этган.
«Суд жараёнида айбланувчининг маълум қилишича, Афғонистонда амалга оширилган жанговар ҳаракатлар муваффақиятсизликка учрагач, у жангарилар гуруҳи таркибида Покистонга ўтиб кетган», — дейилади хабарда. 2013 йилда Баҳодиров Афғонистон—Покистон чегарасини кесиб ўтишга уринганида қўлга олинган ва Афғонистонда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Жазо муддати тугагач, у Ўзбекистоннинг тегишли идоралари қўлига топширилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?