12:20 / 22.03.2018
6 978

Товламачи аёл қармоғига илинган "ошиқ"...

Товламачи аёл қармоғига илинган "ошиқ"...
Хўжаобод туманида яшовчи «Мунира» исмли ёш аёл қўшни Булоқбоши туманида яшовчи «Т.О.» исмли йигит билан танишиб, ўрталарида яқин муносабат юзага келади.

Маълум муддат ўтгандан сўнг «Мунира» товламачилик йўлига ўтиб, йигитдан катта-катта миқдорда пул талаб қилишни бошлайди. Агар у сўраган пулларни бермаса, йигитнинг яшаш уйига, маҳалласига, иш жойига бориб, жанжал кўтаришини, шарманда қилишини айтиб, бир неча бор пул олади.

«Мунира» бу олган пуллар билан чекланиб қолмайди. Йигитнинг иш жойига келиб, 3600 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилади. Товламачи аёлнинг таҳдидларидан қутила олмаган йигит ички ишлар идораси ходимларига «Мунира» ва унинг онасига қонуний чора кўрилишини сўраб, мурожаат қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси тегишли тузилмалари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Ўзини «Мунира» деб таништирган шахс ҳамда унинг онаси Андижон шаҳар, Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Гумбаз» меҳмонхонаси олдида жабрланувчини бошқа безовта килмасликллари ҳақида тилхат ёзиб беришиб, кимёвий ишлов берилган 3600 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

«ЎзА» нашри хабар беришича, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш кўзғатилиб, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Товламачи аёл қармоғига илинган "ошиқ"...