
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 20 март куни бир гуруҳ босқинчининг жиноий режаси амалга ошмади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ бошқармаси хабарига асосан Дарё маълум қилди.
Шу куни соат 03:45 атрофида Ш.Исоқов, М.Нажимов, И.Шафигуллин, К.Арипов ва Ҳ.Зуҳруллаев жиноий тил бириктириб, Ҳакимзода кўчасида яшовчи С.Маматовнинг уйига босқинчилик мақсадида девор ошиш йўли орқали бостириб киради ва унга тан жароҳати етказади.
С.Маматов босқинчиларга фаол қаршилик кўрсатади ва кўтарилган шовқин туфайли улар ҳеч нарса ололмай, воқеа жойидан яширинади.
Кўрилган чоралар натижасида босқинчилар қўлга олинди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар