09:46 / 23.03.2018
4 251

Жамоатчилик назорати: мобил хабарлар ёрдамида қоидабузар ҳайдовчиларга жарима ёзилмоқда

Жамоатчилик назорати: мобил хабарлар ёрдамида қоидабузар ҳайдовчиларга жарима ёзилмоқда
Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ўз самарасини бера бошлади. Шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг сайтида йўллардаги ҳуқуқбузарликлар бўйича мобил маълумот бериш имкони тақдим этилгани шаҳар кўчаларида қоидабузарликларга қарши курашишда ёрдам бермоқда. ИИВ раҳбари ўринбосари, Тошкент ШИИББ бошлиғи Рустам Жўраев Яккасарой туманида ўтказган очиқ мулоқотида шу ҳақда маълум қилди.

“ЙҲХБ ўз сайтини очди. Унда бир функция киритилган, “мобил мухбир” деган. Ҳайдовчилар автомобилларига ўрнатилган видеоқайд қилиш мосламаси орқали қайд қилинган қоидабузарликни бошқармага тақдим этишлари мумкин. 18 кун ичида 60та шундай видеолавҳа келди. Уларнинг 51таси бўйича ҳолатлар тасдиқланди. Уларга маъмурий баённомалар тузилди. 51 ҳолат бўйича 34 млн сўмлик жарималар солинди”, - дея маълум қилди ШИИББ бошлиғи Рустам Жўраев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамоатчилик назорати: мобил хабарлар ёрдамида қоидабузар ҳайдовчиларга жарима ёзилмоқда