2018 йил 16 март куни соат тахминан 03:00да номаълум шахслар Учтепа туман ҳудудида жойлашган “Ideal” номли супермаркет ертўласида жойлашган компьютер ўйинхонасида қоровул бўлиб ишловчи Ж. исмли шахсга ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 7 дона “Play Station” ўйин аппаратлари, 3 дона джойстиклари, тюнер ва “Sаmsung” русумли планшетларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда 5 нафар гумон қилинган шахс аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, 2018 йил 17 март куни соат тахминан 02:30да номаълум шахслар Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Алишер-Агро-Мадад” фермер хўжалиги биносига девордан ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, қоровул бўлиб ишловчи И. исмли шахсга ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, у ердан “Roison” русумли телевизор, “DVD” плеери ва “Нокия” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган А. ва Б. исмли шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди, яъни ўзганинг мулкини ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?