
“Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой” йўлининг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан ўтувчи 25-километрида автотўқнашув оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди.
Sof.uz нашрининг ёзишича 24 ёшли Н.Сарсенбаев бошқариб кетаётган Lacetti ва 32 ёшдаги С.Аҳмедов бошқараётган Damas автомашиналари тўқнашуви 21 март куни соат 13 дан 50 дақиқа ўтганида юз берган.
Damas ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Damas йўловчиси бўлган 46 ёшли Ж.Тўлаганова ва Lacetti ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётганда “Тез ёрдам” машинасида вафот этди.
Lacetti енгил автомашинасининг бир нафар, Damas минивенининг 6 нафар йўловчиси турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.