10:08 / 26.03.2018
6 799

Бўкадаги дўконда пропан газ балони портлади (видео)

Бўкадаги дўконда пропан газ балони портлади (видео)
Тошкент вилоятининг Бўка туманида 24 март куни соат 12.24ларда А.Навоий кўчасида жойлашган автошоҳбекат олдидаги “Акфа” маҳсулотидан қурилган енгил турдаги дўконда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида дўконнинг ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда дўконда бўлган пропан газ балони ёнғиндан келиб чиққан иссиқлик натижасида чақнаш содир бўлиб, чақнаш оқибатида дўкон ёнида бўлган беш нафар фуқаролар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
[media=https://youtu.be/xyIPcppXLQ4]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўкадаги дўконда пропан газ балони портлади (видео)