19:10 / 31.03.2018
6 726

Ички ишлар ходими фуқароларга қандай мурожаат қилиши керак?

Ички ишлар ходими фуқароларга қандай мурожаат қилиши керак?
Кўпинча кўча-кўйда, бозорларда, жамоат жойларда оддий фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида арзимаган сабаблар боис тортишувлар бўлаётганини кўп бора кузатганмиз. Айниқса, машина ҳайдовчиларининг ЙҲХБ ходимлари билан ўзаро низоларига кўпчилигимиз гувоҳ ҳам бўлганмиз. Аслида икки томон ҳам қонунларни яхши билса ўртадаги низоларга ҳеч қачон ўрин қолмайди.

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИ ХОДИМИ ФУҚАРОГА МУРОЖААТ ЭТГАНИДА:
  • ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши;
  • фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
  • мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
  • фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси.
Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар ходими фуқароларга қандай мурожаат қилиши керак?