
Фото: Facebook / Chori Kucharov
Шаҳрисабз тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамда холислар иштирокида ўтказилган профилактик тезкор тадбир жараёнида тумандаги Улоч қишлоғида яшовчи Н.Ж. қонунга хилоф равишда яшаш ҳовлисида кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.
Бу ҳақда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўраров «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook / Chori Kucharov

Фото: Facebook / Chori Kucharov

Фото: Facebook / Chori Kucharov

Фото: Facebook / Chori Kucharov
Тезкор тадбир жараёнида Н.Ж. ҳовлисида жами 665 дона кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани, шунингдек, кейинчалик сотиш мақсадида яшаш хонасидаги сандиқда икки дона кўкнор бошоғи ва кўкнор ҳашагини сақлаб келаётгани аниқланди. Ушбу гиёҳванд моддалар холислар иштирокида ўлчаб кўрилганда 33,7 грамм кўкнор ҳашаги қуритилган ҳолда, 890 грамм кўкнор нам ҳолда экани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Айни пайтда ҳолат бўйича Н.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар