23:38 / 03.04.2018
5 483

Тошкентда «Яндекс.Такси» автомобиллари пайдо бўлди (фото)

Тошкентда «Яндекс.Такси» автомобиллари пайдо бўлди (фото)
Тошкентда «Яндекс.Такси» автомобиллари пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Spot нашри.

Пойтахтдаги бир нечта таксопарклар ҳақиқатан ҳам Россия компанияси билан сўнгги бир-икки ойдан буён музокаралар олиб борилаётганлигини маълум қилишган.

Нашр маълумотларига кўра, Тошкентда ушбу таксида юриш 1-2 километр учун 2 минг сўмни ташкил қилади.

Фото: Spot
Айни пайтда дастурда Тошкент бўйлаб сафарлар мавжуд эмас, taxi.yandex.uz сайти ҳам ишга туширилгани йўқ. Сервис Тошкентда қачон иш бошлаши ҳозирча номаълум. «Яндекс.Такси» компаниясининг ўзи ҳам бу борада изоҳ бергани йўқ.

Нашрнинг эслатишича, аввалроқ «Яндекс.Такси» Тошкентда рус ва ўзбек тилларини биладиган ходимлар қидираётгани ҳақида эълон берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Яндекс.Такси» автомобиллари пайдо бўлди (фото)