Халқимизда тарозининг ҳар икки палласи тўғри ва ҳалол ишлаши ҳақида жуда кўп ҳикматлар бор. Энг асосийси бозорлар ва йирик савдо мажмуаларида фаолият кўрсатаётган тарозиларнинг тўғри ишлаши, ўз вақтида давлат метрологик текширувидан ўтказиб турилиши аввало истеъмолчиларнинг манфаатларни ҳимоя қилиш билан бирга савдо-сотиқ маданиятини оширишга хизмат қилади.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти деҳқон бозорларида шу кунгача жами 60 дона электрон тарозилар харид қилиниши керак эди. Афсуски бугунги кун ҳолатида бор-йўғи 15 дона сотиб олинган.
Наманган вилоятида 129 дона тарози сотиб олиниши зарур эди. Афсуски ҳозирги кунда вилоят миқёсида шундан 15 дона тарози харид қилинди холос.
Жизах вилоятида эса 172 дона сотиб олиниши керак эди. Бугунги кун ҳолатида эса атига 20 дона тарози сотиб олинганлигини қандай изоҳлаш мумкин.
Тошкент вилоятида 116 дона тарози ўрнига 50 дона сотиб олинган.
Ачинарли томони шундаки, Қорақопоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бозорлар ва истеъмолчилар учун бирорта ҳам тарози харид қилинмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”
Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди
Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас
Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди
Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди