16:27 / 04.04.2018
8 137

Огоҳ бўлинг! Лицензиясиз «киракашлар»га қарши рейд ўтказилмоқда

Огоҳ бўлинг! Лицензиясиз «киракашлар»га қарши рейд ўтказилмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига транспорт xизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт xизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигига қўшимча вазифалар юклатилган.

Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш бўйича Агентлик ва унинг бошқармалари томонидан йўлларда рейд тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1461- (ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятини бажармаслиги), 165- (фаолият билан лицензиясиз ва бошқа руxсат берувчи хужжатларсиз шуғулланиш), 1763- (автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш), 1764- (таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга, ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқармасликка доир талабларни бузиш) ҳамда 198-моддалари (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки xизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

Қоидабузарлар устидан ўтказилган сайёр судда 40 нафар қоидабузарнинг иш кўриб чиқилган. Улардан 38 нафарига МЖтКнинг 1763-моддасига кўра жарима тайинланган.

Агентликнинг Сирдарё вилоят бошқармасида ўтказилган сайёр суд мажлисида эса 16 та иш кўриб чиқилган. Бунда 13 нафар ҳайдовчи энг кам иш ҳақининг 3-5 баравари миқдорида жаримага тортилган. Яна 3 нафари эса, лицензияланган ташувчи корxонага аъзолиги ҳисобга олиниб, огоҳлантирилди – бир ой муддатда фаолиятини қонунлаштирмаган тақдирда уларга ҳам жарима жазоси қўлланилади.

Манба: Asr.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Огоҳ бўлинг! Лицензиясиз «киракашлар»га қарши рейд ўтказилмоқда