20:21 / 04.04.2018
8 479

ОТМга кириш учун тест синовлари 1-15 август кунлари ўтказиладиган бўлди

ОТМга кириш учун тест синовлари 1-15 август кунлари ўтказиладиган бўлди
Жорий йилнинг 3 апрел куни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг мессенжердаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарор билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан:

- ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалар эса ҳар йили 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади;

- тест синовлари ҳар йили 1 августдан 15 августга қадар, кунига икки сменада ўтказилади. Бунда 1-смена 8:00 да, иккинчи смена 15:00 да бошланади;

- абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 13:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши лозим;

- тест синовлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павильонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса - олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади;

- тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт берилади;

- тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, мазкур қарор билан бакалавриатга тест синовларисиз, касбий(ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Фото: "Ҳуқуқий ахборот" канали

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМга кириш учун тест синовлари 1-15 август кунлари ўтказиладиган бўлди