Фото: «Minor.uz»
Тошкент шаҳар ва «Минор» масжиди бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов микроинсультни бошдан кечирди, деб хабар берди «Xabar.uz».
Анвар қори Турсунов операция қилинган ва ҳозирда аҳволи анча яхши. У бугунги жума намозида иштирок эта олмайди, кейинги ҳафтадан бошлаб фаолиятини давом эттириши кутиляпти.
Маълумот учун, Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966—1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.
1981 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.
Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981—1984 йилларда «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган. Сўнгра Ўзбекистон фанлар академияси илмий ходими, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир каби лавозимларда фаолият кўрсатган.
У диний соҳадаги фаолиятини 1994—1999 йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги «Янгиобод» жоме масжиди имом-хатиби сифатида бошлаган. 1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда «Хўжа Аҳрор Валий» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2015 йилдан «Минор» жоме масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди