20:04 / 06.04.2018
6 231

MY5 телеканалида кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилгани ёлғон бўлиб чиқди (видео)

MY5 телеканалида кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилгани ёлғон бўлиб чиқди (видео)
«MY5» («Менинг юртим») телеканалида 1 апрель куни эфирга берилган «Яширин камера» дастурида телеканал журналисти сайёр камера ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги паркларни айланиб, севишган жуфтликларни топиб, уларни жамоат жойида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга чақирган эди.

Шундан сўнг баъзи электрон ОАВда ушбу дастурда юзи яширилган ҳолда кўрсатилган қизлардан бири ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқатилди. Хабарда «қиз тинчлантириш учун истеъмол қилинадиган «Димедрол» дори воситасидан кўп миқдорда ичган. Орадан кўп ўтмай у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган», – дейилган.

Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори ўринбосари Гулчеҳра Жалилованинг маълум қилишича, сўнгги пайтларда бундай ҳолат умуман қайд этилмаган.

Шунингдек, «Менинг юртим» телеканали ходимлари ҳам 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига боришган. У ерда бу борада тарқатилган маълумот ёлғон ахборот эканлиги аниқланган.

Шу тариқа, баъзи электрон ОАВнинг бу борада тарқатган хабари ёлғон экани, ҳеч ким ўз жонига қасд қилмагани маълум бўлди.


Манба: kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » MY5 телеканалида кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилгани ёлғон бўлиб чиқди (видео)