07:33 / 07.04.2018
6 464

Никоҳдан ажрамоқчи бўлган эр-хотин янги тартибга бўйсуниши керак

Никоҳдан ажрамоқчи бўлган эр-хотин янги тартибга бўйсуниши керак
ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорида шундай дейилади.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланган қарорда никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза берган эр-хотин МФЙ ҳузурида ташкил этилган яраштириш комиссиясини бу ҳақда огоҳ қилиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда.

Қарорда таъкидланишича, вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 1 ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши назарда тутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Никоҳдан ажрамоқчи бўлган эр-хотин янги тартибга бўйсуниши керак