20:50 / 07.04.2018
8 113

Самарқандда «сохта капитан» ушланди (фото)

Самарқандда «сохта капитан» ушланди (фото)
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати
Самарқанд шаҳрида ички ишлар органлари ходими кийимини кийиб олган «сохта капитан» қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Хабар беришларича, 31 март куни 23:30 атрофида Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «Янги юлдуз» тунги клубида эгнида ички ишлар органлари ходимларининг махсус ҳарбий-дала кийими бўлган шубҳали шахс ўтиргани, унинг ёнида «Макаров» тўппончасига ўхшаш қурол борлиги ҳақида тезкор хабар келиб тушган.

Тунги клубга зудлик билан Самарқанд вилояти ИИБ Ўз хавфсизлиги хизмати ва Самарқанд шаҳар IIО ФМБ ходимлари етиб борган ва асли Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида истиқомат қилувчи Абдулатиф Расулов қўлга олинган. Унинг эгнида ички ишлар органларининг махсус ҳарбий-дала кийими, ёнида «Макаров» тўппончасига ўхшаш қурол, 1,5 миллион сўм пул бўлган.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИБ ахборотида.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати Абдулатиф Расулов ўзини ИИБ ходими деб таништириши оқибатида зарар кўрган фуқароларни вилоят ИИБнинг (+99866) 233-11-11 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, хабар беришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Самарқанд вилоят ИИБ ходимлари томонидан ички ишлар хизмат формасидаги «сохта майор» қўлга олинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда «сохта капитан» ушланди (фото)