
Тошкент шаҳридаги “Next” савдо мажмуаси ҳудудида 20 декабрь, соат 11:00да “Ice Rink” номли янги муз майдонининг очилиш маросими ўтказилади. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Тадбир ташкилотчиларининг маълум қилишича, маросимда муз устида фигурали учиш спорти билан шуғулланувчи спортчиларнинг чиқишлари ҳамда байрам дастурлари намойиш этилади.
Ушбу муз майдони – катта каток ташриф буюрувчиларнинг кўнгилли дам олишлари ҳамда фигурали учиш ва хоккей каби спорт турларининг ривожланишига хизмат қилишни кўзлаб қурилган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида ҳозиргача учта шундай мажмуа мавжуд бўлиб, булар “Ёшлик” спорт жамияти, “Локомотив” спорт мактаби ва Республика қишки спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш олий мактаби ҳудудида жойлашган. Шунингдек, Фурқат номидаги истироҳат боғида ҳам “Ice Avenyu” номли шундай муз майдони қурилиш ишлари давом этмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар