07:32 / 09.04.2018
4 658

“Киндер” ўйинчоғи қутичаси ичига яширилган оғу...

“Киндер” ўйинчоғи қутичаси ичига яширилган оғу...
Яқинда Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ҳудудида гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний ҳаракати ҳамда ноқонуний равишда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келаётган шахсларни аниқлаш мақсадида “Назорат остида олиш” тезкор тадбири ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида 1993 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи Камалов Отабек (исм-шарифлар ўзгартирилган) “Урганч автомобиль йўллари” касб-ҳунар коллежи олдидаги йўл бўйида ўзи бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситасида тадбирга “шартли харидор” сифатида жалб қилинган фуқарога гугурт қутисида 4 дона оқ рангли қоғоз парчасига ўралган ўзига хос ўткир ҳидли, оқ-сарғимтир рангли “героин” гиёҳвандлик моддасини жами бир миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шундан сўнг, О.Камалов бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси хизмат ити ёрдамида белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси салонидан қайта сотиш мақсадида сақлаб қўйилган бир дона сариқ рангли “киндер” ўйинчоғи қутичаси ичига жойланган 6 дона оқ рангли қоғоз парчасига ўралган “героин” гиёҳвандлик моддаси ва автотранспорт воситасининг кулдони ичидан 1 дона оқ рангли қоғоз парчасига ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Хоразм вилоят ИИБ экспертлари хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган воситалар “героин” ва “марихуана” гиёҳвандлик моддалари эканлиги маълум бўлди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 330-сонли Қарорининг 4-иловасида Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатда “героин” ва “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Киндер” ўйинчоғи қутичаси ичига яширилган оғу...