Куни кеча Фарғона водийсида эфирга чиқувчи «Мулоқот ТВ» телеканали Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги қассоблардан бири мол гўшти орасига эшак гўшти қўшиб сотгани ҳақида хабар берган эди.
Телеканал томонидан тайёрланган видеолавҳада Қўқон шаҳар ветеринария бўлими мутахассиси Акрамжон Маткаримов эшак гўшти инсонга касалликлар юқтириши ҳақида, Қўқон шаҳар бош имом-хатиби Абдумажид ҳожи Исоқов эса эшак гўшти ҳаром экани, уни алдаб сотган киши билмай шу гўштдан еганларнинг гуноҳини ҳам олиши ҳақида фикр билдирган.
Афтидан, мазкур ҳолат қўқонликлар орасида «Қўқон шаҳрида ҳам эшак гўшти сотиляпти» қабилида миш-мишлар пайдо бўлишига сабаб бўлган. «Мулоқот ТВ» телеканали миш-мишларга раддия ўлароқ янги видеолавҳа тайёрлаган. Унда Акрамжон Маткаримов Қўқон шаҳри бозорларига чиқариладиган гўшт маҳсулотлари қатъий текширувдан ўтиши, эшак гўшти сотилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида фикр билдирган.
«Эшак гўшти сотиш ҳолати Қўқонда эмас, Данғара туманида юз берган. Бизда эшак гўшти сотилмайди. Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ», — дея яна бир бор аниқлик киритди Акрамжон Маткаримов.
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда эшаклар ва уларнинг гўшти билан боғлиқ бир неча йирик можаро юз берди. Жумладан, 2016 йил декабрида Самарқанд шаҳри Хишрав қўрғони ҳудудидан эшаклар қабристони топилди. Шундан сўнг шаҳар ошхоналарида эшак гўшти қўшилган таомлар сотилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
2017 йилнинг ноябрь ойида Тошкентдаги «Шаршара» бренди остида колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехдан 69,6 килограмм эшак гўшти топилди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, бу гўшт цехга Хоразм вилоятидан етказиб берилган. 2018 йилнинг март ойида эса Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги бир гуруҳ қассоблар вилоятдаги ошхоналарга эшак гўшти тарқатиш билан шуғуллангани фош этилди.
Бундан ташқари, 2017 йил декабрида Ўзбекистон Бош прокуратураси 10 йил давомида Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳридаги бозорлар, ошхоналар, сомсахоналарга сифатсиз (ҳаром ўлган мол) гўштни тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйгани хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда