14:53 / 10.04.2018
5 073

Меъёрдан ортиқ тутун чиқарадиган автомобиль эгаларига чора кўрилади

Меъёрдан ортиқ тутун чиқарадиган автомобиль эгаларига чора кўрилади
Жорий йилнинг апрель-май ойларида “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилади. Ба ҳақжа ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирнинг биринчи босқичида 10 мингдан ортиқ автотранспорт воситасининг техник ҳолати кўздан кечирилади. Бир неча ёқилғи қуйиш шохобчалари ва техник кўрикдан ўтказиш станцияларида экологик назорат ишлари олиб борилади.

"Текширувларда ис гази ва тутун қалинлиги бўйича меъёрдан ортиқ кўрсаткич аниқланган автомобиллар эгаларига камчиликларни батараф этиш бўйича чоралар кўрилади. 2017 йилда ўтказилган “Тоза ҳаво” тадбирида 26 минг 839 автоулов кўрикдан ўтказилиб, 1 минг 100 дан ортиғида ҳавога чиқаётган тутун қалинлиги юқори даражада экани аниқланган. Ушбу муаммони бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилди" – дейди Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси М.Қобилова.

Тошкент вилоят ЙҲХ ҳамда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биргаликда ўтказадиган “Тоза ҳаво” экологик тадбирида ҳудуддаги назорат постларида 2 доимий ва 8 ҳаракатдаги экологик постлар белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меъёрдан ортиқ тутун чиқарадиган автомобиль эгаларига чора кўрилади