15:20 / 10.04.2018
6 242

Шавкат Мирзиёевга қилинган видеомурожаат эътиборсиз қолмади (видео)

Шавкат Мирзиёевга қилинган видеомурожаат эътиборсиз қолмади (видео)
Фуқаронинг Шавкат Мирзиёевга қилган видеомурожаати ортидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати воқеани ўрганди ва фуқаро ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz нашри.

Ижтимоий тармоқларда ҳамда интернет сайтларида Фарғонада хайрия йўли билан ташкил этилган Халқ кутубхонаси номаълум сабабларга кўра бузилиши хавфи остида қолди.

Бунинг ортидан фуқаро Дилшодбек Болтабоев Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди ва бу масала ижобий ҳал этилди. Президент Матбуот хизмати бу масалани ўрганиши ортидан Халқ кутубхонаси бузилмайдиган бўлди ва аксинча кутубхона фаолиятига тўсқинлик қилаётган омиллар бартараф этилишида кўмаклашиши ҳам айтилди.

Шундан сўнг, фуқаро Дилшодбек Болтабоев Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади.

Жумладан ушбу мактубда Дилшодбек Болтабоев мурожаати ортидан Президент матбуот хизматидан унга телефон қилиб, Ҳалқ кутубхонаси бўйича холатни ўрганиб кутубхона ўз фаолиятини давом эттира олишини ва бузилмаслиги айтишганини таъкидлайди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, фуқарога Президент Матбуот хизматидан қўнғироқ қилиб Ҳалқ кутубхонаси билан боғлик ҳужжатларини тайёрлашда муаммолар бўлса зудлик билан хабар беришини ва ушбу муаммолар тез ҳал қилинишини айтишган.

Халқ кутубхонаси фаолияти сақлаб қолингани ортидан яна бир мурожаат йўллаган Дилшодбек Болтабоев, Президент Шавкат Мирзиёевга, шунингдек бу ишда ўз фидойилигини аямаган Президент Матбуот котиби Комилжон Алламжонов, Иқбол Мирзо, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутати Шоҳрух Ўктамов, “kun.uz” таҳририяти, Халқ Демократик партияси Риштон тумани бўлими, Риштон тумани ҳокими ва қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари, “Ўзбекистон24” телерадиоканали муҳаррири Соҳибжон Алижонович, Асакабанк ходими Носиров Абдумалик, Каримберди Тўрамуродга ўзининг самимй миннадорчилигини билдириб ўтган.
[media=https://youtu.be/eDddhIwF4E4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевга қилинган видеомурожаат эътиборсиз қолмади (видео)