18:25 / 11.04.2018
3 630

Ҳайдар Али ЙИЛДИЗ: “Бобом бизнинг аждодлар аслида Туркияга Бухородан келишгани ҳақида кўп гапириб берарди”

Ҳайдар Али ЙИЛДИЗ: “Бобом бизнинг аждодлар аслида Туркияга Бухородан келишгани ҳақида кўп гапириб берарди”
“Бобом бизнинг аждодлар аслида Туркияга Бухородан келишгани ҳақида кўп гапириб берарди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон, Бухоро болалигимданоқ, айниқса, лицейда ўқиб юрган кезларимдаёқ эътиборимни тортарди, қизиқишимни орттирарди. Гоҳида харитадан қарардим. Бирор бир хабарда Бухоронинг номи тилга олинса, у ҳақда нимадир дейилса, қалбимда бутунлай бошқача ҳис-туйғу уйғонарди.
Ўзбекистонга борганимда Бухорода ҳам бўлиш имкони туғилди. У ерда қолиб, эрта тонгда турганимда “Ажабо, боболарим бу ернинг қаерида яшашган экан, Туркияга қачон кетишган экан?”, дея ён-атрофга катта қизиқиш, ҳаяжон билан қарадим. Бу ҳолатни тасвирлаб бериш мушкул. Шу боис мен учун Бухоронинг қадри, аҳамияти катта.
Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Исмоил Сомоний мақбараси ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қилдик... ”, - дейди Туркиянинг олий қонун чиқарувчи органи — Буюк миллат мажлисининг “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ҳайдар Али Йилдиз.

Манба: Халқ сўзи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдар Али ЙИЛДИЗ: “Бобом бизнинг аждодлар аслида Туркияга Бухородан келишгани ҳақида кўп гапириб берарди”