07:03 / 12.04.2018
7 587

Тошкентда энди квартиранинг кадастр паспорти жорий этилади

Тошкентда энди квартиранинг кадастр паспорти жорий этилади
Тошкентда квартираларнинг кадастр паспортлари жорий этилади кўп қаватли уйларда жойлашган квартиралар учун кадастр паспортлари берилиши бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси маълум қилди.

«Тошкент шаҳридаги кўп қаватли турар уйларда жойлашган квартираларга кадастр ҳужжатларини шакллантириш жараёнини соддалаштириш ва муддатини қисқартириш, шунингдек, квартира эгалари томонидан битимлар тузишда қулайликлар яратиш мақсадида Давергеодезкадастр қўмитасининг буйруғига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 16 апрелдан бошлаб мулкдорларнинг мурожаатига асосан квартиралар техник инвентаризациядан ва ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг кадастр йиғма жилди ҳамда ‘Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома’ ўрнига квартира эгаларига квартиранинг кадастр паспорти берилади», — дейилади хабарномада.

Квартиранинг кадастр паспорти қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи элементлари, яъни «сув белгиси» билан ҳимояланган махсус бланкдан иборат бўлиб, қуйидаги маълумотларни паспорт берилган кун ҳолатига акс эттиради: квартиранинг техник параметрлари, кадастр қиймати, квартира тархи, мулкдор ва квартирага бўлган хуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот.

Шу билан бир қаторда, квартиранинг кадастр паспортида QR-код мавжуд бўлиб, у орқали онлайн тарзда кадастр паспортининг мақоми ва ҳақиқийлиги, шунингдек, квартиранинг паспортда қайд этилган техник параметрларига мос келиши, квартира ҳақида қўшимча маълумотлар ҳамда онлайн тарзда текшириш ҳолатига кўра тақиқ ва чекловлар бор йўқлиги ҳақида маълумотларни текшириш имконияти мавжуд.

Янги кўринишдаги кадастр паспорти квартирага бўлган ҳуқуқ янги эгаларига ўтган ёки аввал тақдим этилган кадастр ҳужжати йўқотилган тақдирда, квартиранинг янги эгалари аризаларига биноан тақдим этилади.

Аввал тақдим этилган кадастр ҳужжатини янгилаш талаб этилмайди ва ушбу кадастр ҳужжати квартирага бўлган ҳуқуқ бекор қилингунга қадар амал қилади ҳамда ҳақиқий ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда энди квартиранинг кадастр паспорти жорий этилади