14:23 / 12.04.2018
3 433

Ўзбекистон ва Россия рейслар сонини кескин кўпайтириш ҳақида келишиб олди

Ўзбекистон ва Россия рейслар сонини кескин кўпайтириш ҳақида келишиб олди
11 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россиянинг авиация маъмурлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар беради Россия Транспорт вазирлиги хабари асосида Кун нашри.

Музокаралар чоғида Россия ва Ўзбекистон авиаташувчилари учун частоталар сонини икки баробардан кўпроққа кўпайтириш бўйича келишувга эришилди ва шартномавий йўналишларда тижорат ҳуқуқларини кенгайтириш учун йўл харитаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Авиацион ҳукумати жорий йилнинг 28 февраль - 1 март кунлари Тошкент шаҳрида фуқаролик авиацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг кейинги ривожига доир масалаларни муҳокама қилиш учун учрашишгани хабар берилганди.

Унда Россия томон икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган рейслар сонига нисбатан хавотирини билдирган. Маълумотларга кўра, 2014 йилдан буён Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар деярли икки бараварга камайган. Россия парвозларнинг тижорий ҳуқуқларини кенгайтиришга қизиқиш билдирган. Ўзбекистон томони Россия ташувчиларига парвозлар дастурларини тасдиқлашда ва ўз аэропортларида устуворлик кўрсаткичлари бўйича слотлар тақдим этишда ёрдам беришига ишонтирган.

Фото: Россия Транспорт вазирлиги /Алексей Трошкин


Фото: Россия Транспорт вазирлиги /Алексей Трошкин


Фото: Россия Транспорт вазирлиги /Алексей Трошкин

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳаво қатновларини келгусида кенгайтириш мақсадида Россия томони тегишли россиялик ташувчиларга частоталарни эркин танлаш ҳуқуқи тақдим этилишини таклиф қилди. Ўзбекистон томони биринчи босқич сифатида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келишувли линиялардаги парвозлар сонини аниқлаб олиш зарурлигини таъкидлади. Россия томони Ўзбекистоннинг бу таклифи Россия авиатранспорт комплекси манфаатлари ва икки мамлакат ўртасидаги ҳаво қатновларини ривожлантириш руҳига номувофиқлигини қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Россия рейслар сонини кескин кўпайтириш ҳақида келишиб олди