Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўриносари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев пойтахтнинг Учтепа тумани аҳолиси билан ўтазилган очиқ мулоқот чоғида ёшлар орасида «соқол қўйиш модаси» тарқалаётганига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Туман истиқоматчиларидан бири Тошкентда 18–35 ёш орасидаги ёшларда мана шундай ўзига хос мода тарқалганига урғу бериб ўтди.
«Агар бу бартараф этилмаса, 2019−2020 йилларга келиб Тошкентдаги барча ёшлар соқол билан юрадиган бўлади», — деди у ва залда тўпланганларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари залга мурожаат этиб, қарсаклар нега янграганини сўради. Ўтирганлар «бу жуда яхши ва тўғри савол» эканлигини таъкидлаб ўтди.
«Бу ерда ўтирган барча бу қонунчилик билан тақиқланмаганини тушунамиз. Хоҳлаган одам соқол билан юриши мумкин», — деди Рустам Жўраев.
Унинг қўшимча қилишича, бу масалага муносабат «болаларга қандай тарбия берилгани ва маданий жиҳатдан улар нимага ўргатилгани»га боғлиқ.
Рустам Жўраев пойтахт аҳолиси билан иккинчи марта учрашмоқда. Биринчи учрашув Яккасарой туманида бўлиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди