
Бугун Тошкент шаҳри ва Жиззах шахрининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
«Xabar.uz» берган маълумотга кўра, қурилиш вазирига ўринбосарлар ҳам тайинланган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Козим Носирович Тўлаганов янги вазирликда вазир ўринбосари сифатида иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Козим Тўлаганов 2017 йилнинг майидан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги Президентнинг 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ташкил қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар