00:30 / 15.04.2018
8 096

«Ҳамидуллоҳ домла» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди (видео)

«Ҳамидуллоҳ домла» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди (видео)
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбирлари натижасида террористик ташкилотлардан бирининг тарғиботчиси — Ҳамидулло Маманазаров Туркийдан Ўзбекистонга депортация қилинди. «Ҳамидуллоҳ домла» тахаллуси остида танилган Ҳамидулло Маманазаров 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган. Бу ҳақда, «Ўзбекистон 24« телеканалига таяниб, UzNews хабар берди.

У узоқ йиллар давомида Истанбул шаҳрида «Эҳсон-Илм» ноқонуний ташкилотида устозлик, кейинчалик эса раҳбарлик қилган. Мазкур ташкилот 2009 йилда Абдулло Бухорий номи остида танилган ва террористик гуруҳларнинг шериги бўлган андижонлик Мирзоғолиб Ҳамидов томонидан тузилган.

Мазкур ташкилот «Туркистон ислом ҳаракати», «Жибҳат ан-Нусра» ва бошқа террористик гуруҳлар маблағлари ҳисобига ташкил қилинган. Ташкилот Ислом аҳкомларини интернет орқали ўргатиш баҳонаси билан МДҲ давлатларидан ёшларни ўз сафига оғдириш фаолияти билан шуғулланган.

Хабар беришларича, дастлаб ўқувчиларга диний билим берилган. Шу блан бир вақтда улар устида ғоявий ишлар олиб борилган ва кейинчалик Сурийдаги гуруҳларга жўнатиш мақсадида уларга экстремистик ғоялар сингдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳамидуллоҳ домла» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди (видео)