07:32 / 16.04.2018
4 791

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда
Келаётган ҳафтанинг сешанба куни, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ташриф давомида Корея ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон президенти билан учрашуви ҳам режаларштирилган.

"2018-йилнинг 17-апрел куни Тошкент шаҳрига Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва ташриф билан келади. Корея Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда", — дейилган расмий хабарда.

Ундан ташқари, делегация ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ташрифидан сўнг Ўзбекистон — Корея муносабатлари янада юқори босқичга кўтарилган эди. Ташриф доирасда энергетика, савдо-сотиқ, сармоя ва молия соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда