
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида Судьялар фаолияти юзасидан фуқароларнинг шикояти ва мурожаатларини мониторинг қилиб бориш комиссияси ташкил этилади. Бу ҳақда депутат Шерзод Тўхташев Халқаро Пресс-клуб сессиясида маълум қилди.
Маълум қилинишича, Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилиши назарда тутилган мазкур комиссия жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз ишини бошлаши мумкин.
Депутат Шерзод Тўхташевнинг айтишича, комиссиянинг асосий вазифаси суд фаолияти юзасидан фуқароларнинг мурожаат ва шикоятларини мониторинг қилиб боришдан иборат. Шундай қилиб, қонунчилик тизимини такомиллаштиришда nation-feedback тизимини амалиётга киритиш мумкин.
Маълумот учун, депутатлар қисқа муддат ичида суд-тергов жараёнларини шаффоф қилиш бўйича бир нечта қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, муҳокамага қўйишга улгурган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар