19:56 / 19.04.2018
3 650

Самарқандда "сохта газ назоратчилари" ушланди

Самарқандда "сохта газ назоратчилари" ушланди
Маълум муддат "Самарқандшаҳаргазтранс" филиали "Боғишамол" бўлимида газ назоратчиси бўлиб ишлаган Бектош соғлиғидаги муаммолар туфайли ишдан бўшади, деб ёзмоқда Zarnews.

Орадан бир йил ўтгач, меҳнат фаолиятини тиклаш учун қайта ариза беради ва тегишли буйруқ расмийлаштирилишини кутмасдан Самарқанд шаҳар "Лоҳутия" маҳалласида "назоратчилик"ни бошлаб юборади.

Аввал шу ҳудудда назоратчи бўлиб ишлаган Зоҳид билан аҳоли хонадонларида бўлиб, газ ҳисоблагичларни текширишади. Жумладан, фуқаро Ҳ.Хўжаяров хонадонидаги ишлаётган газ ҳисоблагични яроқсиз деб топиб, 4 миллион сўмдан зиёд миқдорда қарздорлик ёзишади ва огоҳлантириш хатини уй эгасига тутқазишади.

Ҳ.Хўжаяров бунча маблағни тўлай олмаслигини билдирганида "назоратчилар" 1 ярим миллион сўм эвазига қарздорликни йўқ қилиб беришини айтади. Дастлаб 200 минг сўмни олган Бектош ва Зоҳид бир неча кундан кейин уй эгасидан қолган пулни ҳам талаб қилади.

Уларнинг ҳаракатларидан шубҳаланган Ҳ.Хўжаяров бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди. Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида "газ назоратчилари" жабрланувчидан 1 миллион сўм пулни олаётган вақтда ушланди.

Суд ҳукми билан уларга тегишли жазо тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда "сохта газ назоратчилари" ушланди