“Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги йўллар тўлиқ кўрикдан ўтказилмоқда. Бунда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларига алоҳида эътибор берилмоқда. Уларнинг ўрнатилиши бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, тўғри ёки нотўғри экани ўрганилмоқда”, - деди Барат Маменов.
У, шунингдек шу белгиларнинг ўрнатилишига ҳам изоҳ бериб, бир вақтлар ушбу белгилар ўрнатилган йўл четида автотранспорт воситаларининг тўхташига рухсат этилмаган бино ёки иншоот бўлгани сабабли шундай белгилар ўрнатилганини қайд этди. Аммо бугунги кунга келиб, ўша объект ёки йўл белгиси ўз моҳиятини йўқотган бўлиши мумкин.
Ушбу ўрганишлар чоғида белгиларнинг умуман олиб ташланган ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Баъзи ҳолларда, “Тўхташ тақиқланган” (3.27) йўл белгиси “Тўхтаб туриш тақиқланган” (3.28) белгисига алмаштирилмоқда.
“Бироқ Тошкент шаҳри йўллари бўйлаб 3.27 ёки 3.28 белгисини бутунлай олиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки ҳайдовчилар бу ҳолатда йўл четининг истаган қисмига транспорт воситаларини қолдириб кетиши оқибатида йўлларнинг автомобилларни ўтказувчанлигига путур етади”, - деди Барат Маменов.
ЙҲХБ бошлиғининг сўзларига кўра, айни ўрганишлар давомида йўл белгилари, светофор чироқларининг муддати ҳам атрофлича ўрганилиб, зарур ҳолатларда светофор чироқлари интервали ўзгартирилмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди