date
views 4 365

Келаси ҳафта Ўзбекистонга Туркия Президенти ташриф буюради

Келаси ҳафта Ўзбекистонга Туркия Президенти ташриф буюради
Фото: «President.uz»
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 29 апрель — 3 май орасида Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда «DAILY SABAH» нашри хабарига асосан Хабар нашри маълум қилади.

Қайд этилишича, Эрдўғон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ҳамда Бухоро шаҳрини зиёрат қилади.

«Умид қиламанки, туризм соҳасида керакли лойиҳаларимиз билан ижобий натижаларга эришамиз. Ўзбекистонда сайёҳликни ривожлантириш учун энг йирик лойиҳаларимизни олиб борамиз», дея Эрдўғон сўзларидан иқтибос келтирган манба.

Туркия Президенти Ўзбекистонга ташрифидан сўнг Жанубий Кореяга йўл олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келаси ҳафта Ўзбекистонга Туркия Президенти ташриф буюради