20:39 / 25.04.2018
5 361

Жиззахда «сохта милиционер» қўлга олинди

Жиззахда «сохта милиционер» қўлга олинди
Фото: Жиззах вилоят ИИБ матбуот хизмати
Жиззах вилоят ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Зарбдор туманида «сохта милиционер» қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.

Хабар беришларича, 2017 йил 21 октябрь куни Зарбдор туманида яшовчи фуқаролардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганлик гумони остида қамоққа олинган. Эртаси куни қамоққа олинган шахснинг 1966 йилда туғилган аёлига нотаниш эркак қўнғироқ қилиб, эрининг иши бўйича учрашиши лозимлигини айтади.

Учрашув вақти нотаниш эркак ўзини вилоят ИИБ ходими деб таништирган ва эрининг ишини енгиллаштиришда ёрдам кўрсатишни ваъда қилиб, эвазига 5 миллион сўм пул сўраган.

Хабар беришларича, аёл унга айтилган суммадаги пулни берган. Алданганини тушуниб етгач, ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган.

«Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида аёлга ўзини вилоят ИИБ ходимиман деб таништирган ва алдов йўли билан ундан 5 миллион сўм пул олган шахс 1980 йили Зарбдор туманида туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган Дилшодхон Зоиров эканлиги аниқланди», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда «сохта милиционер» қўлга олинди